RU

Последние новости

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  0 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  5 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Расмий хабар: Тачмурод Агамуродов - «Динамо» бош мураббийи Новости

Расмий хабар: Тачмурод Агамуродов - «Динамо» бош мураббийи

Хабарингиз бор, чоршанба куни «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Жамоанинг Суперлига иккинчи даврасидаги муваффақиятсиз натижалари боис, бош мураббийи Даврон Файзиев ўз аризасига биноан, лавозимидан озод этилди.

Олдинроқ хабар берилганидек, клуб бир қатор мураббийлар билан музокара олиб борди ва бош мураббий борасида якуний тўхтамга келди.

25 сентябрь куни Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов билан ўзаро учрашувдан кейин тажрибали мутахассис Тачмурод Агамуродов «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди.

Шу куни «Динамо» футбол клуби қароргоҳида йиғилиш ўтказилиб, унда клуб ҳомийлари ва раҳбарияти иштирок этди. Тадбирда жамоа футболчиларига бош мураббий сифатида Тачмурод Агамуродов таништирилди.

Янги бош мураббий билан мавсум якунигача шартнома имзоланиб, Тачмурод Агамуродов олдига «Динамо» жамоасини Суперлигада олиб қолиш вазифаси юкланди. Ушбу вазифа бажарилса, бош мураббий билан шартнома узайтирилади.

Маълумот учун, туркманистонлик тажрибали мураббий 2007 ва 2014 йилги мавсумларда ҳам «Динамо» жамоасида фаолият олиб борган эди.

«Динамо» ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика