RU

Последние новости

16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  2 16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  2 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  8 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  8 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0

Расмий хабар: "Обод" олий лигада қолди ва иккинчи даврада ўйнайди Новости

Расмий хабар: "Обод" олий лигада қолди ва иккинчи даврада ўйнайди

Ниҳоят, Тошкентнинг "Обод" клуби атрофидаги турли гап-сўзларга нуқта қўйилди ва жамоа иккинчи даврада ҳам олий лигада ўйнайдиган бўлди.

Клуб раҳбариятида ишлаб келаётган кишилардан бирининг сайтимизга маълум қилишича, "Обод" янги ҳомийга эга бўлди. 

"Жамоага Украинадан ҳомийлар келди, бундан буён улар жамоани пул билан таъминлашади ва "Обод" иккинчи даврадаги иштирокини давом эттиради, - дейди клуб вакили. - Лекин мен ҳозирча янги ҳомийлар тўғрисида ва улар нима иш билшан шуғулланиши ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, иккинчи даврада жамоани янги мураббий бошқаради ва у ҳам украиналик. Янги мураббий ҳозир футболчиларни иккинчи давра ўйинларига тайёрламоқда". 

"Обод"ни иккинчи даврада бошқарадиган янги мураббий бу - Андрей Анатольевич Демченко. Россия ва Украина фуқаролигига эга собиқ футболчи 1976 йил 20 августда туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ЦСКА, "Аякс", "Металлург" (Запорожье), "Ильичёвец", "Оболонь", "Дачия", "Гелиос" каби клубларда тўп тепган. 

2011 йил мураббийлик соҳасида иш бошлаган Демченко дастлаб Запорожьенинг "Имекс" клубини бошқарган. 2012 йилда ўзи ўйнаган "Металлург"га мураббийлик қилган. 2013-2015 йилларда эса "Металлург"нинг ўринбосарлар жамоасини бошқарган. Аммо охирги икки йилда унинг қаерда ишлагани борасида маълумотга эга эмасмиз. 

Олий лига иккинчи давра тақвимига кўра "Обод" 16-тур учрашувини 5 август куни ўз майдонида "Навбаҳор"га қарши ўтказади. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика