RU

Последние новости

18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  0 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  6 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  4 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  2 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  5 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  4 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  2

Расмий хабар: "Насаф" Фозил Мусаев билан шартнома тузди Новости

Расмий хабар: "Насаф" Фозил Мусаев билан шартнома тузди

Мамлакатимизнинг тажрибали футболчиларидан бўлган Фозил Мусаев яна “Насаф” жамоаси сафида тўп тепадиган бўлди.

Фозил Мусаев бундан аввал ҳам жамоамиз сафида фаолият юритган. Эсингизда бўлса, у 2007-2008 ва 2011-2012 йилги мавсумларда “Насаф” сафида фаолият олиб борган ва мамлакатимиз чемпионатида кумуш медаль совриндори, икки марта Ўзбекистон Кубоги финалчиси ва 2011 йили ОФК кубоги соҳиби бўлган эди. Шундан сўнг Ф.Мусаев Тошкентнинг “Бунёдкор”, Қатарнинг “Ал-Муайдар”, Тошкентнинг “Локомотив” ва Эроннинг “Сепахон” клубларида фаолият олиб борди. Шунингдек 27 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзоси ҳам ҳисобланади.

Фозил Мусаев яна жонажон клубида тўп тепишга ҳоҳиш билдирди. Жамоамиз бош мураббийи ва клубимиз раҳбарияти уни сафимизга қўшиб олишга қарор қилишди. Футболчи клубимиз билан бугун шартнома имзолади.

Энди ушбу футболчи жорий чемпионатнинг иккинчи даврасидан бошлаб “Насаф” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Клубимиз шунингдек айни пайтда бир қанча хорижий ва маҳаллий футболчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Сафимизга келиб қўшиладиган янги футболчилар ҳақида сайтимиз орқали хабарлар бериб борамиз.

"Насаф" ПФК матбуот хизмати


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика