Расмий хабар: Жасурбек Яхшибоев ЕЧЛда "Реал"га қарши ўйнайдиган жамоага ўтди!
31 авг 2021 00:20
Новости
Расмий хабар: Жасурбек Яхшибоев ЕЧЛда "Реал"га қарши ўйнайдиган жамоага ўтди!
Тиббий кўрикдан кейин томонлар шартнома имзолайди. "Пахтакор" футбол клуби тарбияланувчиси 2020 йилда Беларуснинг "Энергетик-БГУ", кейинчалик "Шахтёр" жамоалари таркибида ўйнаганди. Йил бошида "Легия"га кўчиб ўтган футболчи жамоа таркибида бирорта ўйинда майдонга тушмади.
Қайд этиш керак, "Шериф" Молдова тарихида илк марта ЕЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди ва биринчи уринишдаёқ "ўлим" гуруҳидан ўрин олди.
Жамоа ЕЧЛда Донецкнинг "Шахтёр", Мадриднинг "Реал"и ва Миланнинг "Интер"ига қарши баҳс олиб боради.
Championat.asia маълумотларига кўра, "Легия" узоқ вақт жароҳатини тиклаш билан банд бўлган футболчини айнан ЧЛ олдидан таркибни кучайтиришни мақсад қилган "Шериф"га 6 ойга ижарага берди. Бундан ташқари, Польша клуби ҳамюртимизда кўпроқ ўйин амалиёти бўлишини истади.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии