RU

Последние новости

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

Расмий хабар: Эртага “Навбаҳор”да жиддий ўзгаришлар рўй беради Новости

Расмий хабар: Эртага “Навбаҳор”да жиддий ўзгаришлар рўй беради

Охирги пайтларда “Навбаҳор” футбол клубида бош мураббий ўзгариши мумкинлиги борасидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди.

“Бунёдкор” билан бўлиб  ўтган ўйиндаги мағлубиятдан сўнг Мўминжоновнинг ўрнини бошқа бир мутахассис эгаллаши мумкинлиги кўп бора таъкидланмоқда. Суперлиганинг 25-тури доирасидаги Тошкентда “Бунёдкор”дан (0:2) учралган мағлубиятдан кейин “Навбаҳор”нинг чемпионлик учун имкониятлари кескин пасайиб кетди.

“Қалдирғочлар”дан учралган мағлубиятдан мухлисларнинг кайфияти тушиб кетганлиги бор гап. Ҳар ҳолда жамоамиз ишқибозлари Тошкентга ижобий натижа илинжида йўл олишганди. Лекин, натижа кутилгандек бўлмади. Айни пайтда вилоят футбол ассоциацияси ва клуб раҳбарияти вазиятни ўнглаш, мухлисларнинг “Навбаҳор” жамоасига бўлган меҳрини қайтариш устида иш олиб боришмоқда. Барчага маълумки, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозаров жамоани юқори ўринлар учун курашиши учун барча шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Айнан вилоят раҳбарининг саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ, “Навбаҳор” аввалги обрўсини яна тиклашга интилмоқда. Клубда ҳаммаси яхши бўлиши учун ҳозир ҳам бош қотирилмоқда.

Мухлисларимизни хотиржам қилган ҳолда таъкидлаш жоизки, эртага “Навбаҳор” жамоасида жиддий ўзгаришлар рўй беришини айтишимиз мумкин. Эртага “Навбаҳор” ПФКда катта йиғилиш ўтказилади ва клубда бир қатор янгиликлар рўй беради. Мазкур янгиликлардан биринчи бўлиб, расмий сайтимизда хабар берамиз. Бир сўз билан айтганда, жамоамиз мухлисларининг ишончларини оқлаш ва уларни хурсанд қилиш учун “Навбаҳор” ПФК томонидан бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.


Эшитдик-да! "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси "Навбаҳор" бош мураббийи бўлади

Илҳом Мўминжонов: "Канчельскис келади? Буни сиздан эшитдим"



Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика