Расмий хабар: “Бухоро” икки ҳимоячи билан шартнома тузди
11 июл 2017 10:00
Новости
Расмий хабар: “Бухоро” икки ҳимоячи билан шартнома тузди
“Бухоро” ўз сафига икки нафар ҳимоячини қўшиб олди.
Жорий мавсумнинг биринчи даврасини “Навбаҳор”да ўтказган Алишер Саматов билан Тоҳир Шамситдинов эндиликда “Бухоро”да ўйнайдиган бўлди. Жамоамиз яқинда ушбу футболчилар билан расман келишувга эришди. Айтиш жоизки, Саматов биринчи даврада “лочинлар” таркибида 10та (775 дақиқа) ўйинда иштирок этган. Шамситдинов эса 8та (294 дақиқа) учрашувда харакат қилган. Умид қиламизки, ушбу ҳар икки футболчи ҳам иккинчи даврада “Бухоро” ўйинини янада кучайтиради. Бу борада уларга омад тилаб қоламиз.
“Бухоро” матбуот хизмати.
Комментарии