Расмий хабар: Андрей Фёдоров яна бош мураббийга айланди
22 мар 2021 22:27
Новости
Расмий хабар: Андрей Фёдоров яна бош мураббийга айланди
Москванинг "Локомотив" клуби ўз фарм-клуби ҳисобланган "Казанка" жамоаси бош мураббийи Ильшат Файзуллинни истеъфога чиқарди.
Янги бош мураббий сифатида "темирйўлчилар" клубида катта селекционер лавозимида ишлаб келган Андрей Фёдоров тайинланди.
Андрей Фёдоров 2018-2020 йиллар давомида Тошкентнинг "Локомотив"ини бошқариб, бир бора мамлакат чемпиони бўлганди.
У шу йилнинг февраль ойида "Локомотив"да иш бошлаганди.
"Казанка" жамоаси ПФЛ Биринчилиги (Россиядаги учинчи даражали турнир) иштирокчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда жамоа лиганинг ғарбий минтақасида 10-ўринда қайд этилган.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Комментарии