Расман: Волков “Навбаҳор”да бош мураббий вазифасини бажаради
27 апр 2016 23:00
Новости
Расман: Волков “Навбаҳор”да бош мураббий вазифасини бажаради
Мазкур йиғилишда
“Навбаҳор” жамоасининг 2016 йилги чемпионатнинг дастлабки олти турдаги
иштироки муҳокама қилинди. Йиғилишда сўзга чиққан Наманган шаҳар ҳокими,
“Навбаҳор” футбол клуби президенти Баҳодир Бекходжаев жамоа учун барча
шарт-шароитлар яратиб берилаётган бўлсада натижалар ижобий кўриниш
олмаётганлигини айтиб, вазиятни ўнглаш мақсадида чора кўрилиши
лозимлигини эътироф этди.
Клуб президенти жамоада бош мураббий
сифатида иш юритган Рашид Ғофуров бугундан эътиборан саломатлиги ва ўз
аризасига биноан ўз вазифасидан озод этилганлигини билдириб ўтди.
Шунингдек, мураббийлар штабида қисқартиришлар амалга оширилганлиги
туфайли мураббийлар Шуҳрат Мирхолдиршоев ва Шерзод Жўраевлар билан
тузилган шартномалар ҳам бекор қилинганлиги таъкидланди. Келгусида жамоа
бош мураббий вазифасини Александр Волков бажариши маълум қилинди. Ўз
навбатида давра якунига кўра жамоа аъзолари олдига 2015 йилги натижадан
кам бўлмаган вазифани бажариш қўйилди. Мураббий ва футболчилар
зиммаларидаги вазифаларни бажара олишмаса давралар оралиғида ўзаро
тузилган шартномаларни кўриб чиқиш ҳақида огоҳлантирилди.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии