Расман: Стивен Бергвейн — "Аякс" футболчиси!
08 июл 2022 19:44
Новости
Расман: Стивен Бергвейн — "Аякс" футболчиси!
24 ёшли вингер Стивен Бергвейн "Тоттенхэм"дан Амстердамнинг "Аякс" клубига кўчиб ўтди.
Шартнома беш йилга имзоланган ва 2027 йилнинг 30 июнида якунланади. "Аякс" футболчининг трансфери учун "шпорлар"га 31,25 миллион евро тўлайди.
Бергвейн аввалроқ Амстердам клубининг ёшлар жамоаси ўйнаган. Шунингдек, "Тоттенхэм"га ўтишдан олдин у ПСВ таркибида тўп тепган.
Лондон клуби сафида у 83 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди. Нидерландия терма жамоаси сафида эса футболчи 22 ўйин ўтказиб, 6 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
"Шпорлар" ўтган мавсумда АПЛда тўртинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритди. Нидерландия чемпионлигини қўлга киритган "Аякс" ҳам Европанинг асосий клублар турнирида иштирок этади.
Комментарии