RU

Последние новости

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси! Новости

Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!

Тажрибали вингер Наманган клубига ўтди.

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси тажрибали ҳужумчи Сардор Рашидов билан шартнома имзолаганини эълон қилди.  

Рашидов 1991 йил, 14 июнь куни Жиззах шаҳрида туғилган.

Футболчилик фаолияти давомида “Бунёдкор” (Тошкент, 2010 – 2015 йиллар), Қатарнинг “Ал-Жаиш” (Ар-Райян, 2015-2017 йиллар), БААнинг “Ал-Жазира” (Абу-Даби, 2017 йил), “Локомотив” (Тошкент, 2018 йил), Португалиянинг “Насьонал” (Фуншал, 2019 йил), Қатарнинг “Қатар” СК (Доха, 2019 – 2020 йиллар), “Пахтакор” (Тошкент, 2021 йилнинг 1-давраси, 2022 йилнинг 1-давраси, 2023 йилнинг 1-давраси), Қувайтнинг “Ал-Қувайт” (Ал-Қувайт, 2021 йил), Қатарнинг “Умм Салал” (Ал-Райян, 2022 йил), БААнинг “Дубай Сити” (Дубай, 2024 йил) жамоаларида ўйнаган. 

Ўзбекистоннинг 4 карра чемпиони (2010-2011, 2013, 2018 йиллар), шунингдек, миллий чемпионатимизнинг кумуш (2012 йил) медали соҳиби.

Уч марта Ўзбекистон кубогини (2010, 2012 – 2013 йиллар) ҳамда икки марта Ўзбекистон суперкубогини (2014, 2021 йиллар) қўлга киритган.

2015 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 2013-2021 йилларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган. 

Эслатиб ўтамиз, бугун сайтимиз орқали Сардор Рашидов "Навбаҳор" билан келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика