Расман: Сардор Мирзаев – ОКМК футболчиси!
20 июл 2023 14:51
Новости
Расман: Сардор Мирзаев – ОКМК футболчиси!
Сўнгги уч ярим йилни Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" клубида ўтказган, маҳоратли ҳужумкор ярим ҳимоячи Сардор Мирзаев ОКМК футбол клуби билан шартнома имзолади.
Сардор Мирзаев ўз вақтида Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси билан Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон Кубогида совринга эга чиққан футболчи ҳисобланади. У фаолияти давомида "Нефтчи" (Фарғона), "Локомотив" (Тошкент) ва "Муангтонг Юнайтед" (Таиланд) жамоаларида тўп тепган.
Сардор Мирзаев ўтган мавсум "Муангтон Юнайтед" сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та тўп киритган ҳамда шерикларига 5 та голли пас узатган. Бутун фаолияти давомида эса футболчи 244 та учрашувда 63 та гол урган ва 27 та голли узатма берган.



Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии