Расман: Рустам Ашурматов ҳаракат қиладиган "Гвангжу" К-Лигага муддатидан олдин йўлланмани қўлга киритди
20 окт 2019 10:57
Новости
Расман: Рустам Ашурматов ҳаракат қиладиган "Гвангжу" К-Лигага муддатидан олдин йўлланмани қўлга киритди
Бугун К2-Лигасининг 33-тури доирасида "Бусан И'Парк" жамоаси ўз майдонида "Ансан" жамоасига 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Чемпионат якунланишига 3 тур қолганида бусанликлар турнир жадвалидаги пешқадам "Гвангжу" жамоаси билан ўртадаги фарқни 10та очкогача ошириб юборишди. Шу орқали Рустам Ашурматов ҳаракат қилаётган "Гвангжу" жамоаси муддатидан аввал Корея К-Лигаси учун ажратилган ягона тўғридан тўғри йўлланмага эга бўлишди.
"Бусан И'Парк" - "Ансан" 0:2
Голлар: Жанг Хёк Жин (18), Масатоши Ишида (50).
Кеча "Гвангжу" жамоаси ўз майдонида "Аньянг"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этганди. Шунингдек, турнир жадвалида 2, 3 ва 4-ўринни олган жамоалардан бири плей-офф ўйинлари орқали К-Лига йўлланмаси учун кураш олиб боришади.
К2-Лигасининг турнир жадвали шундай кўриниш олган:

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии