Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!
26 июн 2025 18:47
Новости
Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!
“Олтин тўп”нинг беш карра соҳиби, Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтирди, деб хабар бермоқда Саудия Арабистони футбол клуби матбуот хизмати.
40 ёшли ҳужумчи 2023 йил бошидан буён "Ал Насср"да тўп тепмоқда, унинг аввалги шартномаси 30 июнда якунига етарди.
Ҳужумчи билан янги шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Ўтган мавсум якунида Роналду 25 та гол уриб, Саудия Арабистони чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди.
Португалиялик футболчи беш карра Чемпионлар Лигаси ғолиби, Европа чемпиони, Миллатлар Лигасининг икки карра ғолиби, терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурар саналади.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии