RU

Последние новости

08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  0 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  1 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  18 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  71 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1

Расман: Предраг Роган - «Динамо» бош мураббийи Новости

Расман: Предраг Роган - «Динамо» бош мураббийи

2022 йилги Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов ҳамда клуб бош ҳомийси «Agromir Buildings» таклифига кўра, «Динамо» ПФК жамоаси бош мураббийлигига хорижлик мутахассис таклиф этилди. Сербиялик Предраг Роган «Динамо» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. 47 ёшли мутахассис билан бир йиллик шартнома имзоланди. Сербиялик мураббий тез орада клуб машғулотларига келиб қўшилади.

Шунингдек, югославиялик собиқ футболчи, сўнгги йилларда Сербия ёшлар жамоасида (U-19) мураббий сифатида фаолият юритган Иван Йевич «Динамо» клубида Предраг Роганга ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлади. 46 ёшли мутахассис жамоа машғулотларида қатнашмоқда.

Маълумот учун, Предраг Роган 1974 йилнинг 2 август куни Сербияда туғилган. УЕФАнинг «Про» лицензиясига эга мутахассис 2011 йилдан буён мураббийлик фаолиятини юритиб келмоқда. Хусусан, у Сербиянинг «Рад» (2011 йил), «ФК Палич» (2013), «Земун» (2014), «Мачва» (2015), «Бачка Топола» (2018), «Спартак Суботница» (2018), «Напредак» (2019), «Уйпешт» (Венгрия, 2020) жамоаларини бошқарган. Сўнгги 2021 йилда эса Сербия Суперлигаси вакили «Вожводац» клубини бошқарган.

«Динамо» клуби 5 январдан буён Самарқандда янги мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда. Жамоа бир қатор футболчилар билан музокара ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 декабрда сайтимизда "Эшитдик-да!" рукни орқали Предраг Роганнинг самарқандликлар бош мураббийига айланганини маълум қилгандик.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика