Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси
16 дек 2025 19:36
Новости
Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси
"Насаф" футбол клуби сўнгги уч мавсум давомида Олмалиқнинг ОКМК жамоасида ижара асосида тўп тепган тажрибали ярим ҳимоячи Ойбек Рустамовни "Қўқон-1912" клубидан тўлиқ трансфер қилди.
"Ойбек Рустамов фаолияти давомида "Қўқон-1912" ҳамда ОКМК жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Футболчи жамоамиз билан уч йиллик шартнома имзолади", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.


Аввароқ қаршиликлар ярим ҳимоячини "Қўқон-1912" жамоасидан тахминан 1 миллиард сўмга сотиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Похожие новости
20:48
САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди? 0
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии