RU

Последние новости

09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  1 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  8 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, сўнгги тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  2 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  3 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  5 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  16 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  2

Расман: Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор"да иш бошлади Новости

Расман: Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор"да иш бошлади

Чоршанба куни сайтимиз орқали "Пахтакор" ёшлари мураббийи ҳисобланган Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор" клуби иш бошлаши кутилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Наманган клуби расмий сайти бу хабарни тасдиқлади. Шунингдек, "Навбаҳор"га иккинчи даврада келган Роберт Гай ҳеч қаерга кетмаганини ва клубда селекционер мураббий сифатида ишлашини маълум қилди. 

"Навбаҳор" жамоаси аъзолари кечадан навбатдаги турга тайёргарликни бошлашди. Миллий терма жамоамизнинг Осиё кубоги саралаш турниридаги иштирок туфайли Гулистондаги учрашувдан сўнг жамоа аъзоларига қиқа муддатлик таътил эълон қилинганди. 

Сўнгги пайтларда иккинчи давра арафасида “Навбаҳор”да иш бошлаган Роберт Гай билан боғлиқ кўплаб гап-сўзлар кўпайиб кетганди. Лекин, Гай чинданам бетоб бўлганлиги боис маълум вақт давомида уйида даволанди. Шу сабабдан Гайни “Навбаҳор”дан кетди деган миш-мишлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Барчага маълумки, айни пайтда "Навбаҳор" мусобақа жадвалида 11-ўринни банд этиб турибди. Сўнгги турларда эса очколар сонини ошириш муҳим ҳисобланади. Айнан шуларни инобатга олган ҳолда клуб раҳбарияти мураббийлар штабига мухлисларимизга яхши таниш бўлган Нўъмон Ҳасановни таклиф этишди. Бир неча кун давом этган музокаралар якунига кўра бундан бир неча соат олдин Ҳасанов “Навбаҳор”да ишлашга розилик билдирди ва дастлабки машғулотда қатнашишга ҳам улгурди.

Ҳасанов "Навбаҳор"да маслаҳатчи мураббий сифатида иш юритади. Роберт Гай эса жамоада селекционер мураббий сифатида иш юритишига ҳам келишиб олинди. Гай жамоамизга ёш ва иқтидорли футболчиларни жалб этиш билан шуғулланадиган бўлди", - деб ёзади клуб расмий сайти.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика