RU

Последние новости

15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  1 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  2 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клуби билан ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамов билан интервью!  2 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  3 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  0 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  6 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   2 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  68

Расман: "Навбаҳор" Норхонов трансферини эълон қилди Новости

Расман: "Навбаҳор" Норхонов трансферини эълон қилди

Наманган клуби ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Бугун жамоа сафига тажрибали ҳужумчи Шоҳруз Норхонов қўшилди.



Шоҳруз Норхонов 1993 йил 13 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. 

Катта футболдаги фаолиятини 2012 йил Тошкентнинг "Оқ-тепа"сида бошлаб жамоада 2013 йилнинг якунигача тўп тепди. Кейин эса "Истиқлол" (Тошкент, 2014 йил), "Обод" (Тошкент, 2015-2016 йиллар), "Бунёдкор" (Тошкент, 2017 йил) клубларида ўйнаган. 

2018 йилдан ўтган мавсум якунига қадар "Сўғдиёна" жамоасида тўп тепган.  Тажрибали ҳужумчи 2018-2022 йиллар давомида жиззахликлар таркибида Coca Cola Суперлигада  121 та ўйинда майдонга тушиб, 10016 дақиқа тўп тепган ҳолда, 44 та голга муаллифлик қилган ва 3 та голга ассистентлик қилган.

Ўтган мавсум "Сўғдиёна" таркибида Суперлига баҳсларида  25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ҳамда 4 та голга ҳаммуалифлик қилган.       

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норхонов "Навбаҳор" таркибига қўшилгани ҳақида маълумот тақдим этган эдик. Бугун эса мазкур хабар ўз тасдиғини топди.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика