RU

Последние новости

01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  2 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  8 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  59 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2

Расман: "Насаф" Рўзиқул Бердиев билан шартномани икки йилга узайтирди Новости

Расман: "Насаф" Рўзиқул Бердиев билан шартномани икки йилга узайтирди

Ўзингизга маълум,“Насаф” сўнгги ўн йилликда Рўзиқул Бердиев билан кўплаб совринларни қўлга киритди.

Рўзиқул Саъдуллаевич ҳам “Насаф”даги фаолияти давомида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар устози” давлат мукофоти билан тақдирланди, Ўзбекистоннинг 5 карра энг яхши мураббийи деб топилди.

“Насаф” Рўзиқул Бердиев мураббийлиги даврида Ўзбекистон чемпионатининг тўрт марта брозна медалларини, икки марта кумуш медалларини, икки марта Ўзбекистон Кубогини ва бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди. 2021 йилги футбол мавсумида асосан “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиларидан таркиб топган жамоа билан ОФК Кубоги финалигача етиб борди.

Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни, хусусан Ўзбекистон Суперкубоги, Ўзбекистон чемпионлигини, Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш ҳамда халқаро майдонларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга бор эътиборини қаратаётган “Насаф” футбол клуби раҳбарияти Рўзиқул Бердиев билан икки йиллик шартнома имзолади.

Рўзиқул Бердиев 2023 йилнинг сўнгига қадар жамоа бош мураббийи лавозимида фаолият олиб боради.

Умид қиламизки, Рўзиқул Бердиев билан “Насаф” янада юқори чўққиларни забт этади", - деб ёзади “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати.



Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика