RU

Последние новости

06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  78 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  36 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1

Расман: "Насаф" Рўзиқул Бердиев билан шартномани икки йилга узайтирди Новости

Расман: "Насаф" Рўзиқул Бердиев билан шартномани икки йилга узайтирди

Ўзингизга маълум,“Насаф” сўнгги ўн йилликда Рўзиқул Бердиев билан кўплаб совринларни қўлга киритди.

Рўзиқул Саъдуллаевич ҳам “Насаф”даги фаолияти давомида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар устози” давлат мукофоти билан тақдирланди, Ўзбекистоннинг 5 карра энг яхши мураббийи деб топилди.

“Насаф” Рўзиқул Бердиев мураббийлиги даврида Ўзбекистон чемпионатининг тўрт марта брозна медалларини, икки марта кумуш медалларини, икки марта Ўзбекистон Кубогини ва бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди. 2021 йилги футбол мавсумида асосан “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиларидан таркиб топган жамоа билан ОФК Кубоги финалигача етиб борди.

Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни, хусусан Ўзбекистон Суперкубоги, Ўзбекистон чемпионлигини, Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш ҳамда халқаро майдонларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга бор эътиборини қаратаётган “Насаф” футбол клуби раҳбарияти Рўзиқул Бердиев билан икки йиллик шартнома имзолади.

Рўзиқул Бердиев 2023 йилнинг сўнгига қадар жамоа бош мураббийи лавозимида фаолият олиб боради.

Умид қиламизки, Рўзиқул Бердиев билан “Насаф” янада юқори чўққиларни забт этади", - деб ёзади “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати.



Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика