Расман: Мартин Боаке "Андижон"га қайтди
15 янв 19:21
Новости
"Янги мавсум учун таркибини жиддий кучайтираётган жамоамиздан навбатдаги трансфер!
Италия ҳамда Гана фуқароси бўлган тажрибали ҳужумчи Мартин Боаке яна "Андижон"га қайтди. Олиб борилган музокаралар ижобий якун топди ва томонлар расман шартнома имзоладилар.
Ёдингизда бўлса, Боаке 2021 йили ҳам "бургутлар" сафида ярим мавсум тўп тепган. Юртимиздаги фаолиятини айнан "Андижон"да бошлаган ва яна у "бургут"га айланди.
Маълумот учун, Мартин Боаке 1995 йилнинг 10 февраль санасида таваллуд топган. "Солесинеке" (Италия), "Китзбюхел" (Австрия), "Хоэнэмс" (Австрия), "Женесс Эш" (Люксембург), "Славен" (Хорватия), ОКМК (Ўзбекистон), "Циндао" (Хитой), "Бурирам Юнайтед" (Таиланд) ва "Болуспор" (Туркия) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Боаке "Андижон"га келишдан аввал айнан Туркия чемпионатида "Болуспор" сафида фаолият олиб борди. У ерда 19 учрашувда 3 та гол ва 2 та ассистни амалга оширди.
Ҳозирга қадар Мартин фаолияти давомида 308 ўйинда 111 та гол урган ва 16 та голда ассист вазифасини бажарган.
Боакеда 4 та соврин бўлиб, у барча ютуқларини "Бурирам" таркибида қўлга киритган", – дейилади хабарда.
Аввалроқ ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришгани ҳақида хабар берган эдик.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Комментарии