RU

Последние новости

07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  10 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11

Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди Новости

Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди

37 ёшли дарвозабон Стив Манданда фаолиятини "Ренн"да давом эттиради.

У ўтказилган ўйинлар сони бўйича "Марсель" клуби рекордчиси ҳисобланади. Томонлар 2024 йилгача мўлжалланган шартномани бекор қилишга қарор қилишди, деб хабар берди клуб сайти.

Манданда 2007 йилда "Гавр"дан келиб, бугунги кунгача "Марсель" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У фақат бир мавсум Англиянинг "Кристал Пэлас" клубида ўйнаб қайтган.

Расмий маълумотларга қараганда, футболчи фаолиятини "Ренн"да давом эттиради. У мазкур клуб билан 2023/24 йилги мавсум сўнгигача шартнома тузган. 

Умуман олганда, Манданда "Марсель" сафида 613 та ўйин ўтказган ва бу клуб тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Тажрибали посбон жамоа таркибида Франция чемпиони номига сазовор бўлди ва Франция Лига Кубоги (уч марта) ва мамлакат Суперкубоги (икки марта)ни қўлга киритди. 2018 йилда Франция терма жамоаси билан Жаҳон чемпионига айланди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика