Расман: Кейлор Навас ПСЖга ўтди, Ареола эса жорий мавсум "Реал" сафида ўйнайди
02 сен 2019 21:25
Новости
Расман: Кейлор Навас ПСЖга ўтди, Ареола эса жорий мавсум "Реал" сафида ўйнайди
Парижликлар "Реал" посбони Кейлор Наваснинг трансферини эълон қилишди.
32 ёшли Коста-Рика терма жамоаси аъзоси ПСЖ билан 2023 йил ёзига қадар шартнома имзолади.
Аввалроқ, у Франция клубида йилига 18 млн евро ишлаб топиши айтилганди. Бундан ташқари, Наваснинг трансферидан "қироллик клуби" 15 млн евро ҳамда Альфонсо Ареолани 1 мавсумга ижарага олади.
Парижликлар шартномада "Реал" Ареолани сотиб олиш шарти билан ижарага олмаётганини эълон қилишди. Боиси, франциялик посбоннинг ПСЖ билан яна 4 йиллик шартнома муддати тугамаган.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии