Расман: Камара — "Рома" футболчиси!
31 авг 2022 19:44
Новости
Расман: Камара — "Рома" футболчиси!
"Рома" Муҳаммад Камарани ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.
Римликлар 25 ёшли ярим ҳимоячини “Олимпиакос”дан 2022/2023 йилги мавсум охиригача ижарага олишди. Ушбу муддат тугагач, “бўрилар” футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эга. Камара 20-рақамли либосда тўп тепади.
"Бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман, “Рома”га ўтиш мен учун ажойиб имконият. Бу мавсум ҳам чемпионат, ҳам кубок баҳсларида шиддатли бўлади. Мен барча турнирларда жамоага ўз ҳиссамни қўшиш ва ёрдам бериш учун ҳаракат қиламан. "Олимпико" стадионидаги мухлисларни кўриш ажойиб завқ бағишлади. Уларнинг қаршисига чиқишга сабрим чидамаяпти", — деди Камара.
Эслатиб ўтамиз, “Рома” навбатдаги ўйинини 4 сентябрь куни “Удинезе”га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии