Расман: Жеко фаолиятини Германияда давом эттиради
23 янв 14:24
Новости
Расман: Жеко фаолиятини Германияда давом эттиради
39 ёшли босниялик ҳужумчи Эдин Жеко "Шальке"га эркин агент сифатида ўтгани расман эълон қилинди.
Футболчи билан жорий мавсум охиригача мўлжалланган шартнома имзоланди.
Ушбу мавсумда Жеко "Фиорентина" сафида ўйнаб, барча мусобақаларда 18 учрашув ўтказди ва 2 та гол урди. Тажрибали форвард асосан ротация футболчиси вазифасини ўтади.
Ёшига қарамай, Жеко ҳали ҳам Европа бозорида талабгир футболчи ҳисобланади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 1,5 млн евро деб баҳоланган.
Маълумот учун, "Шальке" ҳозирда Иккинчи Бундеслигада 18 турдан кейин пешқадамлик қилмоқда ва Германия футболининг элит дивизионига қайтиш учун жиддий даъвогар саналади.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии