Расман: Голлини ижара асосида "Фиорентина"га ўтди
09 июл 2022 19:22
Новости


Расман: Голлини ижара асосида "Фиорентина"га ўтди
"Фиорентина" "Аталанта" дарвозабони Пьерлуижи Голлинини сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олди.
Олдинроқ клуб футболчини 8 миллион еврога сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
27 ёшли италиялик футболчи профессионал фаолиятини бошлашдан аввал "Фиорентина" академиясида ўйнаган. У шу вақтгача "Верона", "Астон Вилла", "Аталанта" ва "Тоттенхем" клубларида тўп тепган.
Голлини 2021/22 йилги мавсумда ижара асосида "Тоттенхем"да ўйнаганди. Дарвозабон англияликлар сафида 10 та ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган ва 2 та учрашувда дарвозани "қуруқ" сақлаган.
Похожие новости

Комментарии