RU

Последние новости

14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  0 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  2 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  10 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1

Расман: Фозил Мусаев “Ал-Муъайзер” билан шартнома тузди Новости

Расман: Фозил Мусаев “Ал-Муъайзер” билан шартнома тузди

“Бунёдкор” ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев 18 июль куни Қатар Юлдузлар Лигаси дебютанти – “Ал-Муъайзер” клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.
Кеча оқшомда клубнинг янги ўйинчилари – Мусаев ва Боливия термаси плеймейкери Жасмани Кампос жамоатчиликка расман таништирилдилар. Қатарликларнинг яна бир ҳариди – бу Черногория миллий термаси марказий ҳимоячиси Джордже Джиканович. Жамоага яқин кунларда, шунингдек, Лотин Америкасида кучли бешликка кирувчи бир ҳужумчи келиб қўшилади.

24 ёшли Фозил Мусаев “Ал-Муъайзер” таркибида ўзи учун севимли бўлган 18-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Мазкур трансфер борасида футболчининг агенти Санъат Шарипов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: “Бизнинг олдимизда бир нечта вариантлар мавжуд эди. Уларни ўрганиб чиқиб, якунда “Ал-Муъайзер” таклифини маъқул кўрдик. Бу жамоа ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган. Ёзги трансфер мавсумида бир қатор кучли легионерларни ҳарид қилди.

Кўпчилик яхши билади, ҳозирда Қатар Юлдузлар Лигаси клублари жаҳон миқёсидаги футболчилар билан бойишмоқда. Рауль, Нене (собиқ “ПСЖ”), Нодир Белхадж, Бакари Коне ва бошқа кўплаб юлдузларни келтириш мумкин. Шу боис улар қаторига Фозил Мусаевнинг қўшилиши, менимча, ижобий баҳога лойиқ. Агар марказий ярим ҳимоячимиз янги жамоаси таркибида ўзини кўрсата олса, қолаверса, миллий термамиз билан жаҳон чемпионатига чиқишга эришса, келажакда унга янада кучли клублардан таклифлар бўлиши турган гап”.

Янги жамоаси ҳақида Мусаевнинг ўзи шундай дейди:
- Бугунги кунда ўзбек футболининг мавқеи кун сайин юксалиб бормоқда. Мен Қатар чемпионатидаги ўз ўйинларим орқали бу фикр айни ҳақиқат эканлигини исботлаш ниятидаман. Клуб раҳбарияти менга билдирган ишончни тўлиқ оқлашга ҳаракат қиламан.

***

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, “Ал-Муъайзер” жамоасини испаниялик 61 ёшли мутахассис Ладислас Лосано бошқаради. Қатар чемпионати ўйинларининг бошланиши эса сентябрга мўлжалланган. Унгача мамлакат клублари Шайх Жассим кубогида қатнашадилар. “Ал-Муъайзер ” мусобақанинг гуруҳ босқичида “С” гуруҳида “Ал-Садд” (21 июль), “Ал-Хор” (25 июль), “Ал-Харитият” (2 август) ва “Ал-Месаймир” (5 август) жамоалари билан баҳслашади. 

Б.Турсунов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика