RU

Последние новости

19:21Паудо Дибала жорий мавсумдаги саккизинчи жароҳатини олди  0 19:15Корея К2-лигаси. "Сеонгнам" сафарда камбэк қайд этди, Икром Алибоев эса...  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" — "Андижон" 0:1 (Матнли трансляция)  5 19:00ҚПЛ. Йўлдошев ва "Қайрат" "Женис" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:51Суперлига. "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)  10 18:22"Сўғдиёна" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 18:18"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 17:44Неймар "Ал Ҳилол"нинг чемпионлигидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  9 17:19ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?  14 17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  9 16:34"Хольштайн" ўз тарихида илк бор Бундеслигада иштирок этади  8 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  4 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  3 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  12

Расман: Фарруҳ Сайфиев — "Навбаҳор" футболчиси! Новости

Расман: Фарруҳ Сайфиев — "Навбаҳор" футболчиси!

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев Наманганнинг "Навбаҳор" клуби билан шартнома имзолади.

Бу ҳақида "Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати хабар берди.

Сайфиев 1991 йил 17 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида "Насаф" (Қарши, 2012-2017 йиллар),  "Пахтакор" (Тошкент, 2018-2023 йиллар) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Ўтган мавсумда "шерлар" таркибида барча мусобақаларда жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилган. 

Фарруҳ Сайфиев 2014 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва айни дамда Осиё Кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

"Биз Фарруҳ Сайфиевга "Навбаҳор"даги фаолиятида омад ёр бўлиб, чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан "лочинлар"нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига тилакдошмиз", - дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика