RU

Последние новости

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  1 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  44 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  6 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

Расман: Эрве Ренар Саудия Арабистонига қайтди Новости

Расман: Эрве Ренар Саудия Арабистонига қайтди

Франциялик футбол мутахассиси Эрве Ренар Саудия Арабистони миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимига қайтди.

Бир неча кун аввал Саудия қироллиги футбол федерацияси италиялик машҳур “coach” Роберто Манчини билан ўзаро келишувга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганини эълон қилганди. Терма жамоанинг янги бош мураббийи этиб эса Эрве Ренар тайинланди. Тажрибали мутахассис сўнгги иш манзили, Франция аёллар терма жамоаси эди. Ўтган йили ёзда, Австралия ва Янги Зеландия мамлакатларида ўтказилган аёллар ўртасидаги мундиалда Франция вакиллари чорак финал босқичига қадар етиб боришганди.

Эслатиб ўтамиз, Эрве Ренар 2019-2023 йиллар давомида Саудия терма жамоасини бошқарган. Бунга қадар, мутахассис Марокаш, Замбия ва Ангола, Кот-дъИвуар терма жамоаларида фаолият олиб борган.

“Саудия билан бўлган ҳикоям ҳали якунига етмади. Мен қайтдим!”, - дея изоҳ берди жаноб Ренар “яшил лочинлар” сафига қайтиши бўйича.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика