RU

Последние новости

08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  1 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  12 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   4 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  15 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  51 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  63

Расман: Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси! Новости

Расман: Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси!

Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси!

"Рома" клуби расман Элдор Шомуродовнинг трансферини эълон қилди.

"26 ёшли Элдор Шомуродов 17.5 млн евро эвазига "Рома" клубига ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 5 йиллик, 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этувчи шартнома имзолади. Битим таркибида яхши ўйин кўрсатгани учун бонуслар ҳам бор. Бундан ташқари, "Женоа" клуби футболчининг кейинги трансферидан маълум миқдорда фойда кўради", -дейилади клуб баёнотида. 

Шомуродовнинг ўзи ҳам янги клубга ўтганига муносабат билдирди.

"Рома" клубига ўтишим фаолиятимдаги катта қадам. Мен клуб учун қўлимдан келган барча нарсани қиламан. Дунёнинг энг катта клубларидан бирида берилган имкониятга лойиқ эканлигимни исботлайман. Менинг "Рома"га ўтишга бўлган иштиёқим сабаб бу битим жуда тезда амалга ошди. Янги жамоадошларим ва мураббий билан тезроқ тил топишиб кетишга ошиқмоқдаман", -дейди Элдор Шомуродов.

Элдор Шомуродов "Рома" таркибида 14 рақамда тўп суради. 

Рейтинг: +158   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика