RU

Последние новости

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   3 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  9 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

Расман: "Динамо" икки футболчининг трансфер ҳуқуқини "Пахтакор"дан тўлиқ олди Новости

Расман: "Динамо" икки футболчининг трансфер ҳуқуқини "Пахтакор"дан тўлиқ олди

Суперлиганинг барча клублари қаторида Самарқанднинг “Динамо” клуби ҳам иккинчи даврага қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Жорий мавсум аввалида “Динамо” ПФК бошқарув тизими ўзгаргач, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, клуб ҳомийлари ва раҳбарияти томонидан клуб олдига жамоа асосини ёшартириш, Самарқандда курашувчан клубни ташкил этиб, мамлакат терма жамоаларига ҳам ёш иқтидорларни етказиб беришдек вазифа қўйилганди.

Шунга мувофиқ, “Динамо” жамоаси биринчи даврада ёш ва курашувчан таркиб билан муносиб тўп суриш, мухлисларини хурсанд қилишга интилди.

Йил аввалида “Динамо” ПФК Тошкентнинг “Пахтакор” клубидан ижара асосида 23 ёшли дарвозабон Ботирали Эргашев ва 20 ёшли ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Абдураҳмоновни таклиф этганди. Клуб раҳбарияти қарорига кўра, “Динамо” жамоаси “Пахтакор” клуби раҳбарияти билан ушбу икки футболчининг ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ “Динамо”га тегишли бўлиши учун музокара олиб борди ва якунда “Динамо” ПФК Ботирали Эргашев ва Шоҳруҳ Абдураҳмоновларнинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ қўлга киритди.

Бунгача ижара асосида тўп сурган Ботирали Эргашев ва Шоҳруҳ Абдураҳмоновлар “Динамо” ПФК билан 2021 йилнинг июль ойигача, яъни яна икки йиллик шартнома имзолашди.

“Динамо” ПФК бундан буён жамоа келажаги сифатида кўрилаётган футболчилари билан узоқ муддатли шартномаларни имзолаш ва янгилаш ҳамда уларнинг трансфер ҳуқуқини тўла қўлга киритиш тизимини давом эттиради.

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика