RU

Последние новости

08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  0 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  1 07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  6 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  5 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  21 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  6 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   17 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  13 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  19 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  56 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  7 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0

Расман: "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Эронда давом эттиради Новости

Расман: "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Эронда давом эттиради

Гаэль Какута футболчилик фаолиятида янги саҳифани очди. 33 ёшли ярим ҳимоячи Франциянинг "Амьен" клубини тарк этиб, Эроннинг "Истиқлол" жамоасига қўшилди.

У ўзининг янги жамоаси билан 2025 йилнинг 30 июнигача шартнома тузди.

Ўзининг воқеаларга бой фаолияти давомида Какута Европанинг кўплаб машҳур клубларида ўйнашга муваффақ бўлган. Энг кўзга кўринганлари орасида у катта футболдаги фаолиятини бошлаган Лондоннинг "Челси", шунингдек, "Фулхэм", "Болтон", "Лацио", "Райо Вальекано", "Севилья" ва "Депортиво" клубларидир. Бундан ташқари, футболчи Франциянинг "Ланс" ва "Амьен" жамоаларида тўп тепган.

Қизиғи шундаки, ёшлар даражасида Какута барча ёшдаги Франция терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Бироқ катталар футболи ҳақида гап кетганда, ярим ҳимоячи оиласи келиб чиққан Конго ДР терма жамоасида ўйнаган.

Какута ўтган мавсум Франциянинг иккинчи кучли дивизиони бўлган Лига 2да муносиб натижалар кўрсатган. Ўтказилган 22 та ўйинда у 6 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

"Фаолиятимдаги янги синовдан хурсандман. "Истиқлол" – бой тарихга эга клуб ва мен жамоага янги чўққиларни забт этишда ёрдам бераман деган умиддаман", – деди Какута.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика