Расман: “Бухоро” Саламат Қутибоевни ҳам жамоага қайтарди
09 авг 2017 14:19
Новости
Расман: “Бухоро” Саламат Қутибоевни ҳам жамоага қайтарди
Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида “Бухоро” ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олди.
Аниқроғи, ўтган мавсум “Бухоро” шарафини муносиб ҳимоя қилиб, маҳаллий ишқибозларнинг ёқимтойига айланиб улгурган Саламат Қутибоев ярим йилдан сўнг яна жамоага қайтди.
Қорақалпоғистонлик футболчи йил бошида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан тушган таклифни қабул қилганди. Боиси Саламат нуфузи жиҳатидан Осиёда биринчи ўринда бўлган чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этишни истади. ОЧЛда дебют қилган Қутибоев куни-кеча яна “Бухоро”га қайтишни маъқул топди. Умид қиламизки, 31 ёшли марказий ярим ҳимоячи иккинчи даврада “Бухоро”нинг юқори ўринларни эгаллашида муносиб ҳиссасини қўша олади. 
“Бухоро” матбуот хизмати.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии