Расман: Бразилия термасида истеъфо!
29 мар 2025 02:33
Новости
Расман: Бразилия термасида истеъфо!
"Бразилия футбол конфедерацияси Доривал Жуниор эндиликда Бразилия миллий терма жамоасига бош мураббийлик қилмаслигини маълум қилади. Раҳбарият мураббийга келгуси фаолиятига омад тилайди. Айни дамда ташкилот миллий терма жамоа учун мураббий излаш ишларини бошлаб юборган", - деб ёзилади баёнотда.
Бразилия термаси март ойидаги ФИФА кунларида ЖЧ саралаши доирасида Колумбияни 2:1 ҳисобида мағлуб қилди. Кейинчалик Аргентинага 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Раҳбарият ушбу мағлубиятга қадар ҳам мураббийнинг ишидан қониқиш ҳосил қилмаган.
Бразилиялик мутахассис 2024 йил январь ойида терма бошқарувини қўлига олганди. Шундан буён унинг мураббийлигида терма 16 ўйинда 7тадан ғалаба ва дуранг, шунингдек, 2 мағлубият қайд этди.
Америка Кубогида унинг жамоаси чорак финалдаёқ иштирокини якунлади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии