Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси
28 июл 14:34
Новости
Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Бахтиёр Зайнутдинов расман Москванинг "Динамо" жамоаси футболчиси сифатида таништирилди.
Россия жамоасининг очиқ саҳифаларида Қозоғистон терма жамоаси футболчиси тақдимоти акс этган видео пайдо бўлди.
Маълумки, Зайнутдинов янги клубида 19-рақам остида майдонга тушади.
"27 ёшли ҳимоячи билан шартнома 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Қозоғистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар клубимиз сафида 19-рақам остида тўп тепади", – дейилади Москва клуби хабарида.
Аввалроқ Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтган ва трансфер якуний босқичда эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии