Расман: "Барселона"га янги мураббий тайинланди
28 окт 2021 19:17
Новости
Расман: "Барселона"га янги мураббий тайинланди
Каталония клуби расмий сайтининг хабар беришича, "Барселона Б" устози Серхи Бархуан асосий жамоага вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди.
Хабарда айтилишича, раҳбарият Рональд Кумандан кейин янги мураббийни олиб келгунига қадар Серхи Бархуан бош жамоани вақтинчалик бошқариб туради.
Президент Жоан Лапорта уни машғулотлар олдидан футболчиларга таништиради.
Бархуан эртага "Барселона" – "Алавес" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида иштирок этади ва президент Жоан Лапорта билан учрашади.
Кўплаб манбаларнинг таъкидлашича, "Барселона" янги устози Хави бўлади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии