RU

Последние новости

22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  0 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  7 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  218 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  2 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  13 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  50 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

Расман: БАА билан ўйинда Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади Новости

Расман: БАА билан ўйинда Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади

Ўзбекистон терма жамоасини БААларидаги ўртоқлик учрашувига Рўзиқул Бердиев олиб боради.

Бу ҳақида бугун Ўзбекистон Футбол Федерациясида бўлиб ўтган мажлисда Умид Аҳмаджонов маълум қилди. Ўзбекистон терма жамоаси ёшартирилиши муносабати билан таркиб буткул янгиланмоқда. БААга қарши ўйинда ёшлар синовдан ўтказилади.

“Биз келажак учун истиқболли режалар тузаяпмиз. Шу тамойилга содиқ қолган ҳолда миллий терма жамоа таркибини ёшартириш йўлидан борамиз” , - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига.

“БАА билан ўйин миллий терма жамоа таркибига номзод бўлган янги ёшларни саралаб олиш ва уларни синовдан ўтказиш имконини беради. Жамоани майдонга Рўзиқул Бердиев бошлаб тушади”, - дейди Умид Аҳмаджонов.
ЎФФ президенти терма жамоага хорижлик мураббий таклиф қилиниши тўғрисида қуйидаларни маълум қилди.

“Биз 20-25 кун ичида миллий терма жамоага хорижлик мураббий тайинланиши ҳақида айтиб ўтгандик. Бугунги кунда бир қанча номзодларни кўриб чиқдик, лекин, ҳозирча, бизнинг талабларимизга жавоб берадигани чиқмади. Аммо, изланишдамиз, музокаралар олиб бормоқдамиз”, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан 14 ноябрь куни меҳмонда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин бўлиб ўтадиган стадион ва унинг вақти ҳақида кейинроқ хабар берилади.

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика