РАСМАН: АПЛда истеъфо
24 фев 2019 16:08
Новости
Бироқ у клубнинг энг катта муаммоси эмас. Бу шундай кўринмоқда бизга.
"Лестер" бу мавсумда ўзини кўрсата олмади (даража борасида улар "Уотфорд"дан қолишмаяпти), Жамоа 7-8-ўринлар учун кураша олиши мумкин эди. Аммо омадсизликнинг яна бир жиҳати борасида шуни айтиш мумкинки, жамоа кўплаб имкониятлардан фойдана олмаяпти. Пюэль бироз жўшқинроқ ва ҳужумкорроқ ўйин сингдиришга ҳаракат қилгани бор гап. Жамоанинг натижалари фақатгина Вардига боғлиқ бўлиб қолмади ҳам.
Натижа: доимий чўкишлар ва Пюэль билан жанжаллар. Унга клубнинг асосини қуриш учун имконият берилмади. Албатта, бир томондан жамоанинг натижалари ҳам ёмон томонга кетиб қолаётганди.
Жамоанинг олдинги ўйин услубини қайтариш билан ҳам муаммоларни бартараф этиб бўлмади. Рақиблар бунинг қанчалик эффектив эканлигини ўрганиб чиқишган. Нима бўлганда ҳам, мураббийни таклиф қилиш, унинг ўйин услуби, қураётган фалсафасини ҳурмат қилиш керак эди. "Лестер" ҳақиқатдан ҳам ўйин услуби борасида ўсишга эриша олди. Жангга рози бўлишаётганди.
Буни сўнгги йиллардаги трансферлар ҳам тасдиқлайди: Жонни Эванс, Харри Магуайр, Рикарду Перейра, Юри Тилеманс, Жеймс Мэддисон - бу футболчилар доимо ҳужумкор услубда ўйнашга ўрганиб қолишган. Шмейхель, Морган, Олбрайтон, Варди ва бошқа бир неча футболчиларда эса бунга аллергия борлиги кузатилди. Уларга қарши ҳужумлар керак эди.
Энди жамоани Майк Стоуэлл ва Адам Сэдлер биргаликда бошқариб туради.
Комментарии