RU

Последние новости

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  37 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Расман: 10 июль куни еврокубокларнинг кейинги босқичига қуръа ташланади Новости

Расман: 10 июль куни еврокубокларнинг кейинги босқичига қуръа ташланади

Еврокубоклар қайтмоқда.

УЕФА Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг 1/4 ҳамда 1/2 финал босқичларига қурьа ташлаш маросими ўтказиладиган санани эълон қилди. Маросим 10 июль, жума куни Тошкент вақти билан 15:00 да старт олади.

Хабарингиз бор, 4 жамоа аллақачон ЕЧЛнинг чорак финал босқичига йўл олишга улгурган — ПСЖ, "Аталанта", "Атлетико"   ва "РБ Лейпциг".

Мазкур босқичнинг қолган иштирокчилари 7-8 август кунлари қуйидаги жуфтликлар орасида ўтказиладиган жавоб баҳсидан кейин маълум бўлади: 

"Бавария" — "Челси" (3:0) 

"Барселона" — "Наполи" (1:1)

"Ман Сити" — "Реал" (2:1)

"Ювентус"  — "Лион" (0:1)

Маълумот учун, ЕЧЛнинг кейинги босқич баҳслари бир ўйиндан иборат бўлади ва Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида ўтказилади: 

1/4 финал — 12-15 август

1/2 финал — 18-19 август

финал — 23 август

Европа Лигаси 1/8 финали доирасида қолдирилган жавоб баҳслари 5-6 август кунлари ўтказилади. Ҳозирча УЕФА ушбу ўйинларни қаерда ўтказиш борасида қарор қабул қилмаган.

Алоҳида айтиш керакки, "Интер" - "Хетафе",  "Севилья" - "Рома" жуфтликлари орасидаги дастлабки ўйин ҳам ўтказилмаган, шу туфайли улар кейинги босқич масаласини нейтрал майдон(Германия)да ўтказиладиган бир учрашувда ҳал қилишлари керак.

Шунингдек, Европа Лигасининг 1/4 ва 1/2 финал босқич баҳслари 10-21 август кунлари Германияда ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика