RU

Последние новости

20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  0 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  4 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  13 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  2 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  4 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  2 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  3 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  1 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  7 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0

Рашид Ғофуров: "Мақсадимиз - "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш" Новости

Рашид Ғофуров: "Мақсадимиз - "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш"

"Локомотив" ҳамда "Навбаҳор-фарм" ўртасидаги Про лига учрашувидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.


- Илк дақиқада ўтказиб юборилган голни ҳисобга олмасак, "Навбаҳор-фарм" қолган вақт давомида жанговар ўйин намойиш этди.

- Ўйиндан олдинги кўрсатмада йигитларга "майдон эгаси дастлабки 15 дақиқада бор кучини кўрсатишга ҳаракат қилади, шунга чидаб берсак, уйоғига ўйин тенглашади" дегандим. Афсуски, тезкор гол баҳс тақдирини ҳал қилди. Бироқ йигитлар тез ўзига келишди. Футболчиларимга эътироз йўқ. 1-ўриндаги ва 7-ўриндаги жамоалар ўртасидаги баҳсда ўйин сифатида катта фарқ билинмади. Доим шунақа, чиройли ўйин кўрсатамиз, бироқ натижани рақиб илиб кетади. Иккинчи даврада ҳаммаси ўнгланади деб ўйлайман.

- "Локомотив" иккинчи бўлимда ҳимоявий ўйин намойиш этишини кутганмидингиз?

- "Локомотив" ҳеч қачон ўз уйида ҳимояда ўйнамайди, биз бунга мажбур қилдик. Ғалаба қозонмаган бўлсакда, йигитлардан жуда мамнунман. "Темирйўлчилар"га эътирозим йўқ, улар нена жадвалда 1-ўринда эканлигини исботлашди.

- "Навбаҳор-фарм"нинг вазифа ва мақсадлари нималардан иборат?

- Мақсадимиз - "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш. Чунки таркибимиз маҳаллий футболчилардан ташкил топган. Бундай жамоалар кам эмас, йўқ бўлса керак.

- Жамоа ҳар ўйинда охиригача кураш олиб борадими?

- Албатта. Йигитларда босим йўқ, улар ўз кучини кўрсатиш учун ҳаракат қилишади. Зўрға ютиб, келаси баҳсда нима қиларканмиз дейишдан кўра, чиройли ўйин кўрсатиб, мағлуб бўлган яхши.

- Айни дамда сиз учун натижа муҳимии ёки чиройли ўйин?

- Аслида натижа муҳим. Аммо пала-партиш ўйин билан натижага эришиб бўлмайди. Битта баҳсда ютарсиз ёки иккита. Бироқ кейинчи? Ҳозир чиройли ўйинга эришиб, иккинчи даврада натижаларни ижобий томонга ўзгартирмоқчимиз. Йигитлардан умидим катта. Улар ўзини кўрсата олишяпти. Биркунмас-бир кун бу ўйин ўз мевасини беради.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика