RU

Последние новости

13:45Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   0 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  6 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  16 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  17

"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида Новости

"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев жамоанинг Европа йиғинидан сўнг Championat.asia сайтига интервью берди.

Хабарингиз бор, терма жамоа Черногория ва Венгрияга қарши иккитадан ўйин ўтказди.

- Жамоангизнинг Черногория ва Венгрияга қарши ўйинлардаги умумий ўйинини қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Ижобий. Йигитлар ҳар бир ўйинда кучаймоқда ва ўйинимиз яхшиланиб бормоқда. Черногория ва Венгрия каби жамоаларга қарши ўйнаш – биз учун катта тажриба.

- Европа жамоаларига қарши ўйнаш сизни хавотирга солмайдими? Жисмоний куч жиҳатидан рақиблар жамоангиздан устунроқ бўлиши мумкин...

- Хавотирлар бор эди, лекин жисмоний тарафлама жиддий фарқни сезмадик. Ҳа, балки рақибларимиз қайсидир томондан бироз кучлироқдир, аммо бошқа жиҳатларда биз ютқазмадик. Яккама-якка курашларда бироз қийин кечди, лекин бизда бошқа кучли жиҳатлар бор – тезлик, чаққонлик ва техника.

- Финалда мағлуб бўлган CAFA Cup мусобақасидан кейин жамоангиз қанчалик ўсди?

- Ўша турнирдан кейин анча вақт ўтди, кўплаб учрашувлар ўтказилди. Йигитлар тажриба орттиришди, индивидуал ва жамоавий ўсиш кузатилди. Умид қиламанки, биз ҳар бир йиғинда кучайиб борамиз. Устида ишлашимиз керак бўлган камчиликлар ҳам мавжуд.

- Келаси йили бўлиб ўтадиган U-17 Осиё Кубоги учун таркиб шакллантириб олдингиз, десак бўладими? Ёки қандайдир ўзгаришларни кутиш мумкинми?

- Жамоа ўзаги шаклланди. Менимча, жамоамиз тахминан 80% га тайёр. Аммо биз ҳали ҳам терма жамоага қўшилиш эҳтимоли бор футболчиларни кузатиб боряпмиз. Бу ёшда ўйинчилар тез ўзгаради – баъзилари кучаяди, баъзиларда пасайиш рўй беради. Келаси йилги турнир – U-17 Осиё Кубогига яхши тайёргарлик кўрганлар боради.

Рейтинг: +2   

Комментарии

+6   
26 сен 18:56:09
Адхамжон Низамов
Йукол,Жамоангни хам таркатиб,бошка жамоа шакллантириш керак.11 уйин,9 маглубият,1галаба,1 дуранг.Усиш бор эмиш.Кискаси УФА кузингни эртарок оч.уйгон.Сен эсаЧигодаев,жамоанг билан аут.
+2   
26 сен 19:13:02
Rustam Ruziyev
Бет билан кет битта эканда а? 11 ўйиндаги тўққизта мағлубият ўсиш эмас ўсириш бўлади.
+1   
26 сен 19:31:25
NEWS 24
Qimorda murabbiylikni yutib olganmi nega ufa jim natijalar xarobku
   
28 сен 06:07:56
تعمورخن ومار خجا
Ravshan Ermatovdi oʻqitvoganmi bu bola
   
27 сен 09:19:46
Mahmud Ttww
Чегодай ты не достоин быть тренером этих ребят, уйди и не возврашайся обратно, твой уровень не тянет в эту должность.
   
26 сен 21:21:11
Адхамжон Низамов
Эй,УФА дагила10 марта ёздим.Кани Нуралиев ва Евстафаев.Шуларга топшир U16 ни.Жамоани хам кунгирокларсиз узлар бошкатдан тузишсин.Чигодаев и его команда аут.
   
26 сен 20:17:08
Shovruq88
Твое преимущество это твоя загадка
Кто твои знакомые которые тебя сделали тренером сборного Узбекистна
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика