Рангник биринчи ўйинидан олдинги матбуот анжуманида нималар деди?
05 дек 2021 10:59
Новости
Рангник биринчи ўйинидан олдинги матбуот анжуманида нималар деди?
Ушбу ўйиндан олдин жамоа бош мураббийи Ральф Рангник матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ёдимда, Клопп "Майнц" бошқарувини қўлига олганида менга қўнғироқ қилганди. Ўшанда унинг агенти йўқ эди ва "Майнц"дан қанча пул сўраш кераклигини сўраганди. Ўшанда Ульмда эдим ва барчасини гапириб бергандим.
Қайсидир маънода ўшанда унинг агенти эдим. Юрген мендан кўп нарсаларни сўрарди. Ўшанда у менга: "Сендан жуда кўп нарсаларни сўраб юбормадимми?" деб сўраганди. Мен эса унга бу яхши ҳолат эканлигини ва бераётган маслаҳатларимни ишонч билан қилаверинишини айтгандим.
Мен оптимист инсонман, шу билан бирга реалистман. 5 ҳафта олдин жамоа "Ливерпуль"га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Тўғрисини айтаман, ҳисоб бундан-да йирикроқ бўлиши мумкин эди.
"Сити" билан ўйинда ҳам ҳисоб 2:0 бўлди. Рақиб кўпроқ уриши мумкин эди. "Челси"га қарши ўйинда эса ишлаб олинган бир очконинг қадри юқори бўлди. Улар дарвозамизга 24 марта зарба берди, биз эса атиги 3 бора.
Томаснинг "Челси"га 4 ойнинг ўзида жуда кўп нарсаларни бера олганини таъкидлаш керак. Марина Грановская ҳамда Роман Абрамович ҳудди башоратчилар каби биллур шарга қараб, барчасини билиб олгандек. Қойил!
Умид қиламанки, яқин 3-4 ҳафта ичида ўзимга уй топаман ва унда менинг ёрдамчим ҳам кўчиб ўтади. Сэр Алекс билан кўришишни истагандим, бироқ у пайшанба тунида Нью-Йоркдан учиб келди ва уйида қолишни истади. У билан юзлашишни сабрсизлик билан кутаман.
ЕЧЛда ғалабага эришиш ва АПЛни тўртинчи ўринда якунлаш - мен учун катта ютуқ. Аммо бу футболчилар билан биз етакчи бўлишимиз керак. Умид қиламанки, "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятим яхши бўлади ва ишлар олдинга тез силжийди", - деди Рангник.
Комментарии