Раньери ёзда "Селтик" бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин
16 мая 2019 12:10
Новости
Раньери ёзда "Селтик" бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин
"Рома"нинг вақтинчалик бош мураббийи италиялик мутахассис Клаудио Раньери ёзда "Селтик" жамоасининг бошқарувини қўлга олиши мумкин.
ОАВнинг сўзларига кўра, Шотландия жамоаси раҳбарлари 2019 йил февралда Брендан Рожерс "Лестер"га кетганидан сўнг жамоани бошқариб турган Нил Ленноннинг ўрнига номзод қидиришяпти.
Аввалроқ, жамоага Славен Билич бош мураббий бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги миш-мишлар тарқаганди.
67 ёшли Раньери мавсум сўнггида жамоадан кетиши мумкин.
Комментарии