RU

Последние новости

Рамос ва Неймар кейинги ҳафта машғулотларга киришади. 14 февралда "Бавария" билан ўйин Новости

Рамос ва Неймар кейинги ҳафта машғулотларга киришади. 14 февралда "Бавария" билан ўйин

ПСЖ Неймар ва Серхио Рамоснинг жароҳати бўйича маълумот берди.

Франция клуби футболчилар кейинги ҳафтада машғулотларга қайтишини маълум қилди. Хабарда келтирилишича, Неймар ва Серхио Рамос чови шикастланган.

Неймар ўтган гал Лига 1 доирасидаги ПСЖ – "Монпелье" учрашувини ўтказиб юборганди. Бразилиялик футболчи мушаклари зўриқиши туфайли майдонга тушмаслиги айтилганди.

Рамос ҳам "Монпелье"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳатланган эди.

Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги ПСЖ – "Бавария" учрашуви 14 февралга белгиланган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика