RU

Последние новости

Рамос "Реал" ва Испания терма жамоаси сафида сўнгги 20та пенальтини аниқ ижро этди Новости

Рамос "Реал" ва Испания терма жамоаси сафида сўнгги 20та пенальтини аниқ ижро этди

"Реал" сардори Серхио Рамос Испания чемпионати доирасидаги "Хетафе" (1:0)га қарши ўйинда 11 метрлик нуқтадан дарвозани аниқ нишонга олди.

34 ёшли ҳимоячи Мадрид клуби (15та) таркибида ва Испания терма жамоаси (5) либосида барча мусобақаларда сўнгги 20та пенальтидан аниқ фойдаланди.

Рамоснинг сўнгги бор 2018 йилнинг май ойида Ла Лига доирасидаги "Севилья" (2:3)га қарши ўйинда тепган тўпи штангага теккан эди.

Серхио жорий мавсум барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика