Рамос Ла Лигада 67-голини уриб, Куман билан тенглашди
15 июн 2020 00:17
Новости
Рамос Ла Лигада 67-голини уриб, Куман билан тенглашди
“Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос Ла Лиганинг 28-тури доирасида “Эйбар”га қарши беллашувда жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Бу қиролллик клуби сардорининг Испани чемпионати доирасида киритган 67-голи бўлди.
34 ёшли Рамос бу борада “Барселона”нинг собиқ футболчиси Рональд Куманга етиб олди ва тўпурар ҳимоячилар рўйхатида ушбу иккала футболчи қўшпешқадамлик қилишмоқда.
Қизиқ томони Куман 67 та голнинг 46 тасини 11-метрлик жарима тўпидан киритган бўлса, Рамос эса атиги 11 та голни айнан шундай вазиятда рақиб дарвозасига аниқ йўллаган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии