Ража Найнгголан: "Рома" орқамдан иш қилган"
18 окт 2018 17:09
Новости
Ража Найнгголан: "Рома" орқамдан иш қилган"
"Бундай якун менинг хатоим эмас. "Рома"нинг баъзи ҳаракатларидан хафсалам пир бўлди ва бунга қўл силтаб кета олмасдим.
Ҳа, Янги йилдаги видео борасида айб менда (футболчи Инстаграмдаги трансляцияси давомида сигарета чекиб, спиртли ичимлик ичган). Аммо "Рома" менинг трансферимдан пул ишлаб олмоқчи бўлган ва орқамда иш қилган. Менга билдирмай музокара ўтказди. Улар чет эл клуби билан келишиб олишган эди, аммо мен буни истамадим.
Ўша пайтларда Спаллетти қўнғироқ қилди. Узоқ ўйламадим. Аввалига "Рома"дан кетганимга афсусландим, аммо "Интер"да мени яхши қабул қилишди.
"Рома" президенти Паллотта йилдан бир марта келарди. Клуб ҳар трансфер ойнасида 3-4 нафар муҳим футболчини сотганини ҳисобга олсак, клуб президенти мухлисларга тушунтириш берса яхши бўларди" - дейди Найнгголан.
Комментарии