Раҳмоналиев "Рубин"дан ижара асосида кетади. У бугун янги клуби билан шартнома имзолаш учун учиб кетади
25 янв 22:50
Новости
Раҳмоналиев "Рубин"дан ижара асосида кетади. У бугун янги клуби билан шартнома имзолаш учун учиб кетади
"Рубин" ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев бугун "Сабаҳ" билан шартнома имзолаш учун Озарбайжонга учиб кетади.
21 ёшли ўйинчи янги клубида 2025 йилнинг сўнггига қадар ижара асосида ўйнайди.
"Сабаҳ" айни дам Озарбайжон чемпионатида бешинчи ўринда бормоқда. Клуб ўтган мавсум якунларига кўра учинчи ўринни эгаллади ва УЕФА Конференциялар лигаси саралашига йўлланма олганди, аммо унда Ирландиянинг "Сент Патрикс" жамоасига мағлуб бўлди. "Сабаҳ" жорий мавсум ҳам еврокубокларга йўлланма олиш имкониятига эга.
Қайд этиш керакки, "Сабаҳ"га россиялик мутахассис Василий Березуцкий устозлик қилади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии