RU

Последние новости

15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  0 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  9 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  3 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  2 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  9

Раҳимжон Давронов: "Навбаҳор"даги келажагимга ишонмадим" Новости

Раҳимжон Давронов: "Навбаҳор"даги келажагимга ишонмадим"

"Навбаҳор" дарвозабони Раҳимжон Давронов клубни тарк этди.

Посбон наманганликлар сафида захирада қолиб кетди. Самвел Бабаян айни вақтда Ўткир Юсуповга имконият бергани сабаб Давроновни захирада қолдиришга қарор қилди.

"Навбаҳор" учун 2022 йилги мавсум ёмон ўтгани йўқ. Мақсадимиз Осиё Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш эди. Биз сўнгги турга қадар чемпионлик учун ҳаракат қилдик. Аммо озгина омад етишмади. Биринчи мавсум учун ёмон натижа қўлга киритилмади. Ўйлайманки, мавсум яхши якунланди. 

Тўғриси, "Навбаҳор"даги келажагимга ишонмадим. Чунки менга имконият жуда кам берилди. Ўйин амалиётисиз қолишни истамайман. Клуб билан ўзаро шартнома муддати ҳам якунланди. 

Суперлига клубларидан таклифлар бор. Энди шошилмасдан, яхшилаб ўйлаб, якуний қарорга келаман. 

Аслида клуб мени харид қилганди. Шу сабаб "Навбаҳор"га ўтгандим. Ўйлайманки, энди янада яхши бўлади", – деб ўз фикрларини якунлади Давронов.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика