RU

Последние новости

10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  0 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  17 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173

Раҳимжон Абдуқодиров - "Локомотив"га қарши ўйин ҳақида: "Суперлига жамоаларига қарши ўйнаш катта иштиёқ беради" Новости

Раҳимжон Абдуқодиров - "Локомотив"га қарши ўйин ҳақида: "Суперлига жамоаларига қарши ўйнаш катта иштиёқ беради"

Ўзбекистон Кубогида "Локомотив" майдонидаги дурангдан сўнг "Зомин" жамоаси посбони Раҳимжон Абдуқодиров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бетараф мухлислар учун зўр ўйин бўлди дея оламан. Майдондаги футболчилар эса анчагина оғир баҳсни ўтказишди. Барибир Суперлига жамоасининг даражаси, савияси биздан анчагина юқори. Лекин шунга қарамасдан "Зомин" футболчилари ҳам рақибдан кам ўйнамади. Учрашувда "Локомотив"га яхши рақиб бўла олдик. Дуранг ўйнадик. Балки бу адолатли натижадир. Бироқ вазиятларимиздан фойдаланганимизда, балки, ғалабани илиб кетган бўлармидик.

- Учрашувда жамоа очиқ футбол кўрсатишдан қўрқмади.

- Мураббийларимиз қўрқмасликни, очиқ ўйин кўрсатишни кўрсатма беришди. Суперлига жамоаларига қарши ўйнаш Про-лига ва 1-лига жамоалари футболчилари учун анчагина иштиёқ тақдим қилади. Жамоадошларимда иштиёқ юқори эди. Шу сабабли улар тинмасдан югуриб, меҳнат қилишди.

- Гарчи Ўзбекистон Кубогида яхши иштирок этаётган бўлса-да, "Зомин"нинг чемпионатдаги ишлари яхши эмас.

- Балки натижа борасида яхши эмасдир, бироқ ўйин бобида биз рақиблардан кам эмасмиз. Йил бошидан бери лиганинг энг яхши жамоаларига қарши баҳс олиб бордик. Ўша ўйинларда ғалабага эришишимиз мумкин эди, ўша ўйинларда ҳам худди бугунги каби кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Баъзида бизга омад етишмади. Аммо келаси ўйинларда муҳим очколарни йиғиб, юқори ўринларга кўтарила оламиз.

- Кубокнинг 3-турида "Зомин" сафарда АГМКга қарши ўйнайди. Ҳозирча барчаси жамоанинг ўз қўлида.

- АГМКга қарши ўйин ҳам биз учун қийин бўлади. Сўнгги йилларда АГМК анчагина кучайди. Бироқ биз бу баҳсга ҳам яхши тайёрланиб, ўзимиз учун керакли натижа қайд этмоқчимиз.





Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика