RU

Последние новости

08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  5 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  2 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  12

Раҳим Каримов "Сурхон"нинг "персонал" ҳакамими? Новости

Раҳим Каримов "Сурхон"нинг "персонал" ҳакамими?

Суперлигада ҳакамлар билан боғлиқ антиқа қарорлар учраётгани, уларни учрашувларга тайёрлаш билан боғлиқ ажабтовур ҳолатлар рўй бераётганини кўриб бормоқдамиз.

Дастлаб Фирдавс Норсафаров кетма-кет иккинчи бор аввалги баҳсда хатога йўл қўйган жамоа ўйинига тайинланиб футбол жамоатчилигида шубҳаларни уйғотганди. Энди эса яна бир шунга ўхшаш жараёнга эътиборингизни қаратишингизни сўраб қолардим. ФИФА даражасидаги ҳакам Раҳим Каримов бугун шу йил ҳисобидан умумий 4-учрашувида ишлайди.

1-тур. "Металлург" - "Нефтчи" 0:3 (бош ҳакам)

1-тур. "Сурхон" - ОКМК  1:3 (VAR ҳаками)

2-тур. "Сурхон" - "Андижон" 1:0 (бош ҳакам)

4-тур. "Сурхон" - "Бухоро" (VAR ҳаками)

Кўриб турибсизки, 4та баҳснинг 3таси "Сурхон" иштирокидаги ўйинларга тўғри келмоқда. 3-турда ўйинларга қўйилмаганини ҳисобга олсак, ҳар бир турда Раҳим Каримов термизликлар ўйинига бош ёки VAR ҳаками сифатида тайинланмоқда. 2022 йил билан таққослайдиган бўлсак, бутун мавсум давомида фақатгина "Сурхон"нинг 2та ўйинида бош ҳакам, 1та ўйинида VAR ҳаками сифатида ишлаган. Бу йил 4та турнинг 3тасида шу ҳолат қайд этилмоқда. 

22-тур. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 0:1 (бош ҳакам)

20-тур. "Қўқон-1912" - "Сурхон" 2:3 (VAR ҳакам)

16-тур. "Сурхон" - "Металлург" 1:2 (бош ҳакам)


Майли, исташганича қўйишсин, бунга қаршилигимиз йўқ. Бироқ кетма-кет эканлиги саволларни туғдирмоқда. Умуман савол ҳакамларни ўйинларга тайинлашда қайси мезонларга асосланади? 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика